ЎзХДП ҳукумат вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жарималарнинг асоссиз оширилишига қарши чиқди
9 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Партия депутатлари ҳукумат вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жарималар миқдорининг асоссиз оширилишини танқид қилишди.
«Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» ги қонун лойиҳаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Ҳужжатга кўра, Жиноят кодексининг 219 -моддаси биринчи қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) бўйича санкциялар кучайтирилган. Яъни, жарима миқдори базавий ҳисоб миқдорининг 50 баробаридан 100 баробаригача оширилади, бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий қилинади ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони бир йилдан уч йилгача узайтириш кўзда тутилган.
“Халқ демократик партияси бир неча бор жарима миқдорининг асоссиз оширилишига қарши қатъий позицияни эгаллашини таъкидлаб, буни жарима миқдори фуқаролар даромадидан анча юқори эканлиги билан изоҳлади. Қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида депутатлар бу масалага яна бир бор эътибор қаратдилар, давлат хизматчисининг ҳаракатлари қанчалик қонуний эканлигини таъкидладилар. Масалан, уй -жой ва биноларни мажбуран бузиш ҳолатида ички ишлар органлари ходимларининг бу жараёнга қанчалик тайёрлиги”.
Қонун лойиҳаси Олий Мажлис ялпи мажлисига киритиш учун кўпчилик овоз билан маъқулланди.
Шарҳлар