Женисбек Пиязов олий таълим вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Бошқирдистон ва Татаристон халқ артисти, опера хонандаси Женисбек Буркитович Пиязов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
2022 йилда Женисбек Пиязов мактабгача таълим вазирининг маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб ҳам тайинланган эди.
Женисбек Пиязов зиммасига “беш ташаббус” доирасида олий ва касб-ҳунар таълими тизимида ёшларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, талабаларнинг санъат, маданият ва мусиқа йўналишларидаги иқтидор ва қобилиятини рўёбга чиқаришни таъминлаш вазифаси юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Женисбек Пиязов Миланда жаҳонга машҳур La Scala театри саҳнасида чиқиш қилган эди.
Шарҳлар