Zhifei компанияси коронавирусга қарши вакцина синовларининг учинчи фазаси натижаларини тақдим этди

Жума куни компания Chongqing Zhifei Biological Products (Zhifei) компаниясининг бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 га қарши вакцина  тадқиқотларнинг кечки босқичида ҳар қандай оғирликдаги COVID-19 ҳолатларига қарши 81,76% самарадорликни кўрсатгани билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар беради.

Бу Zhifei компанияси кенг оммага тақдим этган ZF2001 вакцинаси синовларининг биринчи самарадорлик натижаси. Бироқ ҳозирча маълумотларнинг ишончлилигини яна таҳлил қилиш мумкин бўлиши учун муҳим деталлар тақдим этилмаган.

Самарадорлик кўрсаткичлари III фаза килиник синовлари давомида олинган, уларда Хитой, Ўзбекистон, Индонезия, Покистон ва Эквадорда 28 500 нафар иштирокчи қатнашди, дейилади компания баёнотида.

Таҳлил санасига тадқиқотда учта вакцина ёки плацебо олган иштирокчилар орасидан COVID-19 га эга 221 нафар бемор рўйхатга олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.