“Жигули” ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Foto: uznews

Жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 23:20 атрофида Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Искандари” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р46 автомобил йўлида ЙТҲ содир бўлган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Зил юк автомашинаси ва Жигули транспорт воситалари ўртасида юз берган.

Аниқланишича, Зил автомобили қайрилиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб, тўғридан келаётган “Жигули” автомобилини ўтказиб юбормаган. Оқибатда Жигули ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда Пастдарғом тумани Тергов бўлинмаси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.