Жиноят содир этган шахслардан жабр кўрганлар ИИББга хабар беришлари сўралмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган шахслар ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар беряпти.

«Ушбу шахслар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тарзида жалб этилган», – дейилади хабарда.

  Исламов Отабек Шухратович – 1988 йилда туғилган. (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси товламачилик ва 168-моддаси фирибгарлик).

Салимбеков Азамат Авазжонович – 1988 йилда туғилган. (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).

Миноваров Шухрат Акбарович – 1988 йилда туғилган. (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик, 168-модда фирибгарлик).

Миноваров Шовкат Акбарович – 1992 йилда туғилган. (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

Уразов Марат Пулатович – 1977 йилда туғилган. (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми, кўп миқдорда фирибгарлик).


Исахунов Абдуқодир Тохир ўғли – 1992 йилда туғилган. (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик, 168-моддаси фирибгарлик).

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», – дейилади ИИББ хабарида.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев иштирокида ўтган матбуот анжуманида унинг “ОАВларда ушбу тадбирлар мунтазам ёритилмоқда. Биз томонимиздан бундай қизиқарли фактлар бериб бориляпти. Ҳали қўлимизда бундан бошқа очиқланмай турган ҳолатлар ҳам мавжуд. Агар улар бўйича ҳам ишлар бошланса, биз албатта хабар берамиз”, – деган фикрларини ёритган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.