Жисмоний шахсларга 100 млн сўмгача миқдордаги заргарлик буюмларини декларациясиз олиб чиқишга рухсат берилди
Президент Фармони билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Унга кўра, жисмоний шахслар қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиши мумкин.
Илгари қиймати 5 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилган.
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат берилади.
Шарҳлар