Жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчи қизни зўрлагани учун тўрт йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Ўзбекистонда дўстлари билан саккизинчи синф ўқувчисини зўрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳукм қилинди. Унга тўрт йил, шерикларига эса икки йилдан қамоқ жазоси берилди. Жиноятчилар Жиноят кодексининг 128-моддаси бўйича ҳукм қилинди. Ушбу модда вояга етмаган шахс томонидан жинсий алоқага кўнгилли равишда киришишни кўзда тутади. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзади.
Қизнинг онаси ва адвокатлари қаттиқроқ жазо берилишига, яъни айбдорлар гуруҳ бўлиб зўрлаганлик учун 118-модда бўйича ҳукм қилинишига эришиш ниятида. Бу модда бўйича улар 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.
Қайд этиб ўтамиз, ушбу воқеа пойтахтнинг Миробод туманида шу йилнинг баҳорида содир бўлган. Ўқитувчи ва унинг иккита дўсти ўн тўрт ёшли ўқувчи қизни “бутилка” ўйинини ўйнашга кўндирган. Қиз ютқазганида эса, улар қиздан жинсий алоқа қилишни талаб қилишган.
Шарҳлар