Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни Қўшма Штатларга юборувчи фирибгарлар ушланди
ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилоятида яшовчи, 1999 й.т. шахс Фориш туманида истиқомат қилувчи фуқарони алдаб, танишлари ёрдамида уни “Туркия-Европа-Никарагуа-Мексика” орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига талаб қилинган 17 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
«1991 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, ҳозирда АҚШнинг Оҳайо штатида яшовчи фуқаро ва Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи, 1991 й.т. шахс ўзаро тил бириктириб, Ховос туманида яшовчи фуқарони Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш, шунингдек, бунинг учун зарур бўладиган виза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига ундан 8200 АҚШ доллари талаб қилишган», – дейилади хабарда.
Лекин, Янгиер шаҳрида яшовчи шахс 8100 АҚШ доллари ва 1 млн. 240 минг сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Шарҳлар