Жиззах вилояти ҳокимлиги Халқаро хотин-қизлар кунига аталган тендерни кечикиб ўтказди
Жиззах вилояти ҳокимлиги 17—28 март кунлари 465 миллион сўмлик тендер ўтказган. Ўтказилган тендер 28 март куни якунланган. Лекин лот маълумотларига кўра, совғалар 8 март — Халқаро хотин қизлар куни арафасида топширилиши кўзда тутилган, деб ёзади Daryo нашри.
Ғолиб тадбиркор ҳокимликка 455 тадан аёллар сумкаси, 2 жуфт чинни сервиз, шоколад коллекцияси ва 55 дона персонли сервиз етказиб бериши керак.
Тендерда иккита тадбиркорлик субъекти иштирот этган бўлиб, “Мубина-Миниса Капитал” МЧЖ ғолиб деб топилган, Аzbоа-Uz МЧЖ эса захира ғолиб сифатида кўрсатилган.
Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳисобчиси Аброр Умаровнинг сўзларига кўра, лот “etender.uzex.uz” порталига кечроқ қўйилган. “Совғалар эгаларига байрамдан 21 кун ўтиб берилганми?” деган саволга ҳисобчи “Ҳа”, деб жавоб берган.
Daryo нашри тендерни ютиб олган “Мубина—Миниса Капитал” МЧЖ раҳбари Майхоной Одилова билан боғланиб, ҳолат юзасидан изоҳ сўради. Унинг айтишича, совғалар олиб келиб топширилган.
Маълумот учун, Жиззах вилоятида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбири 3 март куни бўлиб ўтган.
Шарҳлар