Жиззахда 6-синф ўқувчисини зўрлаган фуқарога чиқарилган ҳукм қайта кўриб чиқилади

Суд
Источник: unsplash.com

Аввалроқ Жиззах вилоятида 21 ёшли йигит томонидан 12 ёшли қизни зўрлаш иши бўйича суд бўлиб ўтганди. Nemolchi.uz хабарига кўра, ўтган йилнинг ёзида йигит мактаб ўқувчиси билан танишган. Унинг сўзларига кўра, улар бир-бирларини севиб қолишган ва қиз вояга етганида турмуш қуришни режалаштиришган.

Кузда унинг уйига келиб, қизни қўшниси билан маҳаллани сайр қилиш учун олиб кетган. Кейин уларни бобосининг уйига олиб борган, қизлар ўша ерда тунаб қолган. Ўша кечаси ва эртаси куни улар “вояга етмаган қизнинг розилиги билан” жинсий алоқада бўлишган.

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбига иқрор бўлди, қиз ва унинг онаси унга қарши ҳеч қандай даъволари йўқлигини билдирган.

Дастлабки тергов органлари ишни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  128-моддаси 3-қисми “16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш” бўйича (8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси) квалификациялаган.

Суд муҳокамаси давомида судья ишни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисмига ўзгартирган У енгилроқ жазони – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.

Судланувчи айбдор деб топилиб, унга 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиззах вилояти прокуратураси томонидан фуқаро T.X.гa нисбатан жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг ҳукми қонунийлиги ўрганилди.

“T.X.нинг жиноят ишини тергов қилиш, квалификация қилиш ва ҳукм чиқариш жараёнида суд томонидан жиноят-процессуал қонунчилиги талаблари тўлиқ бажарилмаганини инобатга олиб, Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг апелляция инстанцияси ҳукми бекор қилинди ва янги айблов ҳукмини чиқаришга шикоят киритди” – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.