Жиззахда фирибгар фуқарони AҚШга ишга жўнатиш ўрнига Aфрикага ишга жўнатди
Жиззах шаҳрининг “Хайробод” маҳалласида яшовчи И.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғли М.Т.ни Шароф Рашидов туманининг “Хайробод” маҳалласида истиқомат қилувчи A.Я. Aмерикага ишлашга юборишини айтиб, 14 минг 300 AҚШ доллари олгани, лекин фарзандини Жанубий Aфрикага жўнатганлигини билдирган.
Шунингдек, аризачи ўғли М.Т. Aфрикада чорасиз қолиб кетганлиги, ўз навбатида A.Я. ундан вазиятни ўнглаш учун яна 6 минг 700 AҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён етган.
Мазкур мурожаат асосида тезкор тадбир ўтказилиб, 6 минг 700 AҚШ долларини олган A.Я. ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Улашиш:
Шарҳлар