Жиззахда фуқаро 780 млн сўмлик электр ускуналарини ноқонуний улагани аниқланди

Фото: O‘ZENERGOINSPEKSIYA

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ноқонуний электр тармоқларига уланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда «Ўзэнергоинспекция».

Рейд чоғида мутахассислар фуқаро Т.Ш.нинг ўз уйига ҳисоблагичлардан фойдаланмасдан электр ускуналарини ўрнатганини аниқлашди.

Ноқонуний электр энергияси истеъмолидан етказилган зарар 780,5 млн сўмни ташкил этади.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли чоралар кўриш учун юборилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.