Жиззахда газ баллони портлаб машинани парчалаб ташлади, ҳалок бўлганлар бор
28 май куни Жиззах вилоятида Nexia-2 автомобили ёнида газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.
Ҳодиса Ғаллаорол туманидаги М-39 йўлида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобилдаги газ баллонининг портлаши натижасида барча йўловчилар, жумладан ҳайдовчи ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.
Маълумот тўлдириляпти.
Улашиш:
Шарҳлар