Жиззахда эркак бехосдан ўз танишини босиб кетди. Жабрланувчи ҳалок бўлди
Жиззах вилоятида ўз танишини қасддан ўлдирган такси ҳайдовчисига ҳукм чиқарилди, деб хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Воқеа 7 январь куни Зомин туманидаги Пешағор маҳалласида содир бўлган. Nexia ҳайдовчиси бир қишлоқда яшайдиган 2 та шахс билан спиртли ичимликлар сотиб олиб, маҳаллий далага кетишган.
Ҳайдовчи мошина ичикарисида ижтимоий тармоқда ўтирганида унга бошқа таниши телефон қилиб жаҳлини чиқарган ва у жаҳл билан автомошинанасини орқага ҳайдаган ва бехосдан машина орқасида ётган йўловчилардан бирининг бошини жароҳатлаган. Ҳайдовчи қўрқиб кетган ва иккинчи йўловчини жароҳатланган киши ҳушига келгач, ўзи уйига кетишига ишонтириб, жабрланувчини воқае жойида ташлаб кетишга қарор қилган.
Кейинроқ ҳайдовчи гувоҳни жабрланувчи автобус бекатида қолиб кетганини айтишга ишонтирган.
Зомин туман суди ҳайдовчини Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топди. У уч йилу бир ой муддатга озодликдан шунингдек, уч йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Шарҳлар