Жиззахда эркак ва аёл фарзандини млн. гa сотмоқчи бўлди
Жиззахда эркак ва аёл 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган пайтда ушланди. Бу ҳақида «Миллар» дастури хабар берди.
Аниқланишича, фуқаро ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб вояга етмаган 2021 йилда туғилган фарзандини 3 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида судланувчи эр-хотинга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, судланувчи эркак ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судланувчи аёлга эса ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Улашиш:
Шарҳлар