Жиззахда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора беришга уринди
Жиззах вилоятида маст ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора таклиф қилгани учун унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.
Инспектор йигитнинг ҳужжатларини текшириш учун тўхтатиб, унинг маст ҳолатда эканлигини аниқлайди. Ҳуқуқбузарнинг машинаси «парковка»га юборилган.
Автомашинани қайтариб олмоқчи бўлган ҳайдовчи бу каби хатти-ҳаракатларнинг ноқонунийлиги тўғрисида огоҳлантиришга қарамай, инспекторга 3 миллион сўм пора таклиф қилади. Энди у қонун олдида жавоб бериши керак, – дейилган хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар