Жиззахда ота-ўғил қўшни эр-хотинни шафқатсизларча уриб ўлдирган

Foto: uznews

Ота ва бола ён қўшниси билан ер ва мол-мулк низолари бўйича олдиндан келиб чиққан ўзаро келишмовчилик сабабли эр-хотинни темир жисм билан танасининг турли жойларига уриб, қасддан ўлдирган.

Жорий йилнинг 18-ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг очиқ судида ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а,п,ж» бандлари ва 173-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбланган судланувчилар Ҳ.Ҳ. ва Ya.E.ga оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, судланувчилар Я.Ҳ. ва Я.Э. ёш қўшниси С.М. билан ўрталаридаги ер ва мол-мулк низолари бўйича олдиндан келиб чиққан ўзаро келишмовчилик сабабли шу йилнинг 5-май куни S.M.ning ўғли Б.М. билан Ya.H.ning турмуш ўртоғи Г.Ҳ. (аёл киши) ўртасида келиб чиққан жанжал натижасида, Б.М. G.H.ning бош соҳасига ўзи билан бирга олиб келган таёқ билан уриб тан жароҳати етказган. Шундан сўнг, судланувчилар Я.Ҳ. ва Я.Э. қўшниси С.М. ва унинг турмуш ўртоғи S.M.ni (аёл киши) қасддан ўлдириб, ўч олиш ва уларнинг мулкини қасддан нобуд қилиб, шикаст етказишни мақсад қилиб жиноий режа тузишган.

Судланувчи Ҳ.Ҳ. жорий йил 15-май куни соат 13:30 атрофида қўшниси С.М. бошқарувидаги Lacetti автомашинасида турмуш ўртоғи билан келаётганлигидан хабар топиб уларни яшаш уйининг олдидан ўтган автомобил йўлидан келишини кутиб, кузатиб туришган. С.М. автомашинасида уйига келаётганлигини кўрган судланувчилар қўлларига яшаш уйидан темир бўлакларини олиб, қуролланган ҳолда йўлга чиқиб, қўлларидаги темир бўлаклари билан жабрланувчининг автомашинасини тўхтатиб, автоуловнинг олд ойнасига темир бўлаги билан бир неча маротаба зарба бериб, ойналарини синдириб, S.M.ni автомашинасидан куч билан тушириб унинг ҳаёт учун муҳим аъзоси бўлган бош, елка, кўкрак қафаси ва бошқа дуч келган соҳаларига қўлларидаги темир бўлаклари билан бир неча маротабадан зарб билан уришиб оғир тан жароҳати етказишган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, С.М. олган тан жароҳатлари оқибатида 2024-йил 17-май куни Зомин туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.

Шундан сўнг, судланувчи E.Ya. отаси H.H.ning топшириғига асосан автомашина салони орқа ўриндиғидан тушиб, турмуш ўртоғига ёрдам беришни сўраб бақириб қочаётган S.M.ning (аёл киши) орқасидан қувиб бориб, ушлаб, автомашина орқа томонига судраб келиб, уни қасддан ўлдириш мақсадида ҳаёт учун муҳим аъзоси бўлган бош соҳасига қўлидаги темир бўлаги билан бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдиришган.

Судланувчилар ушбу ҳолатдан кейин жиноий ҳаракатларини давом эттиришиб M.H.ga тегишли бўлган С.М. бошқарувидаги автомашинани ёқиб юборишган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ҳ.Ҳ. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а,ж,п» бандлари ва ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва унга ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчи Я.Э. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а,ж,п» бандлари ва ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва унга ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.