Жиззахда ота-она уч ёшли ўғлини сотмоқчи бўлди

фото: Paradigma.uz

2021-йилда туғилган ўғлини 3 миллион сўмга сотмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Миллар дастурида хабар берилди.

Тергов жараёнида қўлга олинганларнинг расмий никоҳда бўлмагани аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида иш кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўқилди. Эркак Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан айбдор деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Боланинг онаси ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси билан айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.