Жиззахда пиротехника яширилган жой аниқланди

Фото: Жиззах вилояти божхона бошқармаси

Жиззах вилояти божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги Олмазор маҳалласида тезкор тадбир ўтказди.

Рейд давомида фуқаролардан бирининг аввал назорат қилинган уйи кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, махсус картон қутиларга яширилган 138 дона пиротехника маҳсулоти аниқланди.

Топилган барча пиротехника воситалари далилий ашё сифатида олиниб, айни пайтда божхона органлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.