Жиззахдаги мактабларнинг бирида ўқувчи қизнинг отаси унинг синфдошини калтаклади
Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳридаги 11-мактабда ота қизининг 3 нафар синфдошини аёвсиз дўппослагани акс этган видео юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди, деб ёзади “Газета.uz” нашри.
Бошқарма ҳолат ростан ҳам шу мактабда рўй берганини тасдиқлаб, жабрланган ўқувчилардан бирининг онаси ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилганини маълум қилди.
Матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, воқеа 31 январь куни содир бўлган, болаларнинг қизга гап отгани ортидан шу ҳолат рўй берган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси ўқувчига соғлиғининг бузилишига олиб келган тан жароҳати етказилганини тасдиқлади.
Ҳолат юзасидан фуқаро Б.М. (ота)га нисбатан Жиноят кодексининг 109- моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар