Жиззаxда ўқувчилар тенгдошини шаxсий низо сабабли ургани аниқланди

Фото: Соцсети

Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳридаги 1-мактабнинг 7-синф ўқувчиси калтаклангани ҳақида маълумот тарқалди. Россия матбуотида бу мактабда ўзбек тилини билмайдиган ўқувчилар мунтазам равишда калтакланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси (ММТБ) мутахассислари вазиятни ўрганиб чиқиб, жанжал сабаби тилга алоқадор бўлмаган шахсий низо эканини аниқлади.

Ўқитувчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан можаро иштирокчилари билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Болалар омбудсмани Жиззахда русийзабон мактаб ўқувчилари “калтаклангани” ҳақидаги “РосСМИ”нинг хабарига изоҳ берганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.