Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Республика бўйича газ билан боғлиқ жами 74 та ҳолат содир бўлди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов маълум қилди.
Газ турмушда фойдаланишда қулай ёқилғи бўлиши билан бир қаторда Қоидаларга риоя қилинмаса жуда хавфли модда ҳисобланади. Шунинг учун, хавфсизликни таъминлаш мақсадида, “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”, “Газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари” жорий этилган.
Мазкур йўналишда жойлардаги маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари билан хамкорликда ишлар ташкил этилган.
Лекин, афсуски айрим фуқароларнинг Қоидаларни билмасликлари, унутиб қўйишлари, менсимасликлари ёки эътиборсизликлари бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқармоқда.
Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Республика бўйича газ билан боғлиқ жами 74 та (2023 йил 86 та) ҳолатлар содир бўлди. Мазкур ҳолатлар оқибатида 82 нафар (88 та) фуқаролар вафот этди ва 80 нафар (119 та) фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатларини олди. Айрим ҳолатларда эса дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан захарланиб, вафот этишди.
Ҳурматли Истеъмолчилар, газ билан боғлиқ буюртмалар, авариялар ва мурожаатлар билан ҳар бир туман/шаҳар газ таъминоти бўлимларидаги 104 авария хизматлари ёки 1104 “Call марказ” қисқа рақамли телефонлари ҳамда “Хавфсиз газ” телеграмм гуруҳлари орқали мурожаат этишингиз мумкин.
Шарҳлар