Жорий йилда 117 та божхона постлари 35 турдаги техниклар билан жиҳозланади

Foto: Ochiq manba

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилда 117 та божхона постлари қўшимча равишда 35 турдаги 18 минг 300 дан зиёд назорат-техник воситалари билан жиҳозланди.

Сўнгги уч йилда божхона органлари фаолиятига 23 та янги ахборот тизими, 13 та янги электрон хизмат, 9 та мобил илова жорий этилган. 8 та давлатнинг божхона хизматлари билан, шунингдек 30дан зиёд вазирлик ва идоралар, 39 та авиакомпаниялар билан ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилган. Мавжуд ахборот тизимларига 250 дан зиёд янги модуллар, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Дастурий таъминотларнинг узлуксиз ишлаши учун 87 та қурилмалар фаолияти таъминланган.

Соҳани рақамлаштириш ҳисобига:

  • экспорт товарларининг 92 фоизи ва импорт товарларининг 74 фоизи соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган;
  • бунда, декларацияларни инсон омилисиз расмийлаштириш ҳажми 16 фоизга етказилиб, бу кўрсаткич экспорт товарларига оид декларациялар бўйича 42 фоизни ташкил қилган.
  • хавф даражаси паст бўлган 145 мингдан ортиқ экспорт божхона декларациялари расмийлаштируви инсон омилисиз ўртача 3-5 дақиқада амалга оширилган;

Жорий йилнинг ўтган даврида: 

  • ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бўйича қайд этиш бўйича “Божхона қонунбузарликлари” автоматлаштирилган ахборот тизимининг янги талқини ишлаб чиқилган;
  • Экспорт 3 қадам ахборот тизими ишлаб чиқилиб, экспорт божхона юк декларациясини тўлдиришнинг 9 босқичли тартиби 3 баробарга қисқарган.
  • Натижада тадбиркорларнинг юк декларациясини тўлдириш вақти 30 дақиқадан 5 дақиқага қисқариб, расмийлаштириш учун йиллик 80 млрд сўм харажатлари тежалмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.