Жорий йилда 1850 та ҳолатда сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёниб кетган

Foto: paxtakor29

Шу йилнинг 11 июль кунига қадар республикадаги жами 26 741 гектарлик бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида, сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёниши билан боғлиқ 1850 та ҳолат аниқланди, деб хабар бермоқда «Ўзбеккосмос» агентлиги.

Бу ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланмоқда:

  • Тошкент вилоятида – 13 623 гектар (637 та ҳолат бўйича);
  • Сурхондарё вилоятида – 4 855 гектар (547 та ҳолат бўйича);
  • Самарқанд вилоятида – 2 125 гектар (243 та ҳолат бўйича);
  • Наманган вилоятида – 2 279 гектар (124 та ҳолат бўйича);
  • Жиззах вилояти –931 гектар (54 та ҳолат бўйича);
  • Фарғона вилоятида – 65 гектар (11 та ҳолат бўйича);
  • Андижон вилоятида – 2 861 гектар (234 та ҳолат бўйича).

Таҳлиллар кўра, 1 гектар ер майдонида бошоқли дон пояси ёқилганда, атмосфера ҳавосига 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди гази тарқалади.

Бу эса, энг аввало организмида сил ва саратон касалликларининг ривожланиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ер унумдорлигининг йўқолиши, тупроқ структурасининг бузилиши, ундаги микроэлементларнинг йўқ бўлиб кетиши каби кўплаб салбий оқибатларга олиб келади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.