Ўзбекистон 6 ойда 11,6 минг тонна шоколад импорт қилган
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024-йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 28,5 млн АҚШ долларлик 11,6 минг тонна шоколад ва шоколад маҳсулотларини импорт қилган.
Ўтган даврда энг кўп шоколад ва шоколад маҳсулотларини Россиядан импорт қилган. Жумладан, Россиядан 9,7 минг тонна, Нидерландиядан 0,9 минг тонна маҳсулот сотиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2023- йилнинг январ-феврал ойларида 30 та хорижий давлатдан 5,6 минг тонна шоколад импорт қилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар