Жорий йилнинг олти ойида 74 420 нафар хотин-қизга 1 трлн. 230 млрд. сўм кредитлар ажратилди

Foto: Gender madad

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили юзасидан маълумот берди:

  • “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, тегишли мутахассислар ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 120 688 та оилалар ўрганилди. Улардан 59 345 тасида низолар бартараф этилди.
  • Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида оилалар фаровонлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, масъулиятли ота-оналик ғоясини сингдириш, низоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш мақсадида маҳаллаларда манзилли ишлар ташкил этилмоқда.
  • 36 618 та оила яраштирилди, 12 347 та алимент, 2 665 та уйга киритиш, 4 953 та мол-мулк билан боғлиқ низолар ҳал этилди.
  • 2 минг нафар жарроҳлик операциясига муҳтож хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан маблағ ажратиш бўйича Қўмита томонидан йиллик режа тасдиқланиб, апрель-июн ойларида 735 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар ва болаларнинг жарроҳлик операцияси ва даволаниши учун 10 млрд. сўмга яқин маблағ ажратилди.
  • Дастурга мувофиқ, жойларда хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш борасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда онлайн маркетинг ҳамда онлайн савдо фаолияти билан шуғулланиш борасидаги кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув курслари ташкил этилди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.