Жорий куз мавсумида 7 500 туп кўчат экиш режалаштирилган
АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида ўтказилган брифингда қурилиш материаллари соҳасида экологик назорат юзасидан маълумот берилди.
Республикада фаолият юритаётган хавфлилик даражаси 1-тоифага мансуб ишлаб чиқариш корхоналари томонидан автоматик станциялар ва стационар кузатув пунктларини ўрнатиш мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.
Шунингдек, цемент корхоналарининг атроф муҳитга ташламалари ва экологияга таъсирини камайтириш бўйича доимий ўрганишлар ўтказилмоқда.
Цемент заводларидан атмосфера ҳавосига ташланаётган чангларни камайтириш ва санитария меъёрида бўлишини таъминлашда енгичали фильтр, электрофильтр ва бошқа турдаги технологик чанг-газ тозалаш ускуналари қўлланилади. Бу қурилмалар чангнинг умумий миқдорини 75% дан 99% гача тозалаш самарадорлигига эга.
Ҳозирги кунда жами 11 та автоматик мониторинг станциялари ўрнатилган, шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган “Оҳангаронцемент” АЖда “Стационар кузатув пункти” ташкил этилган.
Шу билан бирга саноат корхоналарида “Яшил белбоғлар” барпо этиш дастури доирасида 2024-йил баҳор мавсумида 15 та йирик корхоналари атрофларига 67.22 гектар ер майдонига жами 115 090 туп кўчатлар экилди.
Шарҳлар