ЖССТ дунёда йилига 247 миллион киши безгакка чалинаётганлигини билдирди

Фото: ССВ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, дунёда йилига ўртача 247 миллион кишига безгак ташхиси қўйилмоқда. Жами касалланиш кўрсаткичларининг 95 фоизи ва ўлим ҳолатларининг 96 фоизи Африка қитъасида қайд этиляпти. Энг ёмони, минтақада ушбу инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганларнинг 80 фоизи — беш ёшгача бўлган болалар. Бу хақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

«ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус қайд этганидек, ҳозир безгакка қарши курашиш воситалари мавжуд. Бу борадаги профиликтика, диагностика ва даволаш усуллари самарадорлиги тасдиқланган. Хусусан, касалликка қарши эмланиш орқали ҳар йили ўн минглаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Қолаверса, инфекция ўчоқлари аниқланган мамлакатларга кўмак бериш йўли билан эпидемияни жиловлаш имкони бор», – дейилади хабарда.

Масалан, 2019 йилда синовдан муваффақиятли ўтган безгакка қарши биринчи вакцина қарийб 30 йиллик изланишлар натижасида яратилди. У касалликнинг олдини олишда хавфсиз ва самарали экани исботланди. Шундан сўнг мазкур эмлаш воситаси ЖССТ томонидан 2021 йилда оммавий қўллаш учун тавсия этилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозиргача Гана, Кения ва Малавида 1,5 миллион бола ташкилот томонидан мувофиқлаштирилган пилот-лойиҳа асосида биринчи дозада эманган. Иккинчи дозадаги вакцинация дастури маъқулланиши билан эмланувчи қатлам қамрови янада ошади.

Қолаверса, ҳозир безкак тарқатувчи чивинларга қарши курашда инновацион усуллардан фойдаланишга киришилган. Бу яқин келажакда ўз самарасини бериши кутляпти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.