Журналист Айжамал Жолдасбаева вафот этди
Журналист ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг матбуот котиби бўлиб ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди. Унинг оиласи ҳомиладорлиги қийин кечганини айтади. Айжамал 2014 йилда Зулфия номидаги мукофот билан тақдирланган.
11 январь куни журналист, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот котиби Айжамал Жолдасбаева-Жанибекова вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари ижтимоий тармоқларда хабар беради.
Айжамал Жолдасбаева 1997 йил 23 январда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилган. Журналист 2014 йилда адабиёт соҳасида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар