Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг ходимаси аэропортда бир неча соат ушлаб турилганидан кейин Ўзбекистонга киритилди

Гульноза Саидазимова. Официальное фото с сайта CPJ

Нью-Йоркда жойлашган ННТнинг “Европа ва Марказий Осиёда журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” дастури координатори Гулноза Саиднинг Ўзбекистонга кириши рад этилган эди. Оммавий ахборот воситалари жамғармаси мазкур масала юзасидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш масалаларини тартибга солувчи давлат органларига тегишли сўров билан мурожаат қилди.

“Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса бартараф этилган ва Гулноза Саид мамлакатга киришга рухсат олган”, — дейилади жамғарма хабарида.

Сешанба куни тарқатилган CPJнинг расмий пресс-релизида айтилишича, АҚШ фуқароси Гулноза Саид Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига учиб келганидан кейин расмийлар унга 1 сентябрь куни Нью-Йоркка учиши керак бўлган рейсгача транзит ҳудудида қолиши кераклигини айтган.

Қайд этиб ўтамиз, Гулноза Саид CPJ миссияси билан Грузия ва Латвияга борганидан сўнг Ўзбекистонга оиласига ташриф буюраётгани ҳақида хабар берилганди.

“Ўзбекистон ҳукумати Гулноза Саид ўғлини олиб, оилавий ҳордиқдан хотиржам қайтиши учун мамлакатга киришига рухсат бериши керак”, – деди Нью-Йоркда CPJ президенти Жоди Гинсберг. “Саид Ўзбекистонда ишламаган, биз унинг мамлакатга киришининг рад этилишини мамлакат ташқарисида журналистларни ёритгани ва қўллаб-қувватлагани учун қўрқитиш мақсадида қилинган таъқиб тури деб биламиз”.

Аэропортда бир неча соат кутганидан сўнг Гулноза қўйиб юборилган, аммо унинг ушлаб турилиш сабаби номаълумлигича қолмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.