Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистонда сезилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, 11 июнь куни Тошкент вақти билан 09:13 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила магнитудаси 4,3 га тенг бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 400 км жануби-ғарбда, 25 км чуқурликда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича бўлди:
Шўрчи туманида 2-3 балл, 33 км.
Узун туманида 2 балл, 45 км.
Қумқўрғон туманида 2 балл, 52 км.
Олтинсой туманида 2 балл, 59 км.
Жарқўрғон туманида 2 балл, 67 км.
Денов туманида 2 балл, 69 км.
Бандихон туманида 2 балл, 71 км.
Улашиш:
Шарҳлар