Ўзбекистон ва Қозоғистонда зилзила кузатилди

Фото: Москва 24

Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди, бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Зилзила 4 март куни соат 11:29 да қайд этилган. Зилзила эпимаркази Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган. М=4,6 магнитудада, Чуқурлиги 8 кмни ташкил этган.

Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналишда 457 км. Қашқадарёда 2-3 балли балл сезилди.

Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам кучли зилзила содир бўлган. Олмаотада сирена янгради ва маҳаллий аҳоли уйларини ташлаб кетишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.