Зироат Мирзиёева COP29 иштирокчиларини ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини қўллаб-қувватлашга чақирди

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида ташкил этилган «Ёшларнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлардаги етакчилиги» мавзусидаги форумда Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған, Қирғизистон Биринчи хоними Ойгул Жапарова иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Венгрия, БМТ тузилмалари ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари, мазкур мамлакатларнинг ёш экофаоллари қатнашди.

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларидан ёш авлод – гўдаклар, болалар ва ўсмирлар ҳаётига катта таъсир кўрсатаётгани, уларнинг миллионлаб тенгдошлари табиий офатлардан, қурғоқчиликдан, сув ва озиқ-овқат танқислигидан ҳар куни азият чекаётгани қайд этилди.

«Бу ҳодисаларга қарши курашни ёш авлодсиз, унинг онгли ва фаол иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу нуфузли минбардан туриб, бугун Марказий Осиё ва Туркий халқлар ёшлари ҳам мана шу глобал ҳаракатнинг ажралмас қисми сифатида шаклланаётганини қайд этиш менга катта фахр бағишлайди», — деди Зироат Мирзиёева.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.