ЎзМУ проректори аёл кишини ҳақорат қилгани учун ишдан четлатилди
Чоршанба куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий университетининг Ёшлар ва маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректори, профессор Жаббор Муҳаммадиев талабанинг онасини ҳақорат қилаётгани акс этган видео пайдо бўлди.
Видеода у аёлга сенлаб мурожаат қилган, уни «ифлос» деб атаган ва унинг йўқолишини талаб қилган. Аёл ундан тинчланишни сўрайди ва унга лавозимини эслатади. Ушбу ҳолат юзасидан университетда текширув бошлангани ва проректор вақтинчалик лавозимидан четлаштирилгани ҳақида баёнот эълон қилинди.
Воқеа сентябрь ойи бошида проректор ҳузурига бир аёл ётоқхонадан жой ажратиш ва шу йил ўқишга кирган қизини иш билан таъминлаш илтимоси билан келганида содир бўлган. Университет вакилининг сўзларига кўра, аёл раҳбарият ва проректорни «асоссиз равишда» ҳақорат қила бошлаган.
“Ҳақоратларга чидай олмаган, проректор ҳам аёлга нисбатан қўпол сўзларни ишлатган”, — дейилади университет вакиллари.
Университет воқеани текширмоқда, унинг натижаси бўйича ташкилий, интизомий ёки маъмурий жазо чораларини кўради.
Шарҳлар