Зойир Мирзаев қайта Тошкент вилояти ҳокими бўлди
Бугун, 6 ноябрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.
Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаевнинг жорий йил 27 oктабрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда депутат Файзиева Сайёра Мавлоновна Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Маслаҳатлашувда Президент томонидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Зойир Мирзаев номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарори билан Мирзаев Зойир Тоирович Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шарҳлар