«Зомин», «Чимён» ва «Амирсой» ҳудудида бож олинмайдиган йирик савдо комплекслари барпо этилади
Президент “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кўра туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат бўлган туризм марказлари қурилади.
“Зомин” туристик-рекреацион зонаси, “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти ва “Амирсой” тоғ-чанғи курорт зонаси ҳудудида бож олинмайдиган (“duty free”) ва йирик халқаро брендларнинг савдо дўконларидан иборат бўлган йирик савдо комплекслари (“Luxury tourism village”).
2024 йилдан хорижий мамлакатларда республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Туризм вакиллари бириктирилади.
2024 йил 1 октябргача туризм марказларининг мастер режалари ишлаб чиқилади.
2024 йилдан туризм намойиши объектларини ўзаро боғловчи “туризм ҳалқалари”ни ташкил қилиш асосида саёҳат муддатини оширишни назарда тутувчи “Ўзбекистонда яна бир кун саёҳат” дастури амалга оширилади, республикадаги туризм намойиши объектларини ўзаро боғловчи Туристик йўналишлар (маршрутлар)нинг ягона реестри юритилади. Шунингдек, “Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат” туризм мавсумларининг очилишини назарда тутувчи фестиваллар ўтказилади.
Аввалроқ “Ўзбекистон бўйлаб яна бир саёҳат куни” дастури амалга оширилиши маълум бўлиб, унда диққатга сазовор туристик жойларни боғловчи “туристик ҳалқалар” яратиш орқали саёҳат давомийлигини ошириш кўзда тутилган.
Шарҳлар