Зомин тоғларида адашиб йўл топа олмаган фуқаролар қутқарилди
Кеча, 13 феврал куни соат 18:48 да Жиззах вилояти ФВБга Зомин туманига дам олиш учун борган Тошкент шаҳрида яшовчи уч нафар фуқаро тоққа айлангани чиқиб, қолиб кетганлиги ва уларга ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Хабарга асосан, зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишларини бошлаган. Маълум бўлишича, уч нафар фуқаро тоғнинг юқори чўққисига чиқиб, кеч бўлиб қоронғу тушганлиги сабабли, қайтиш йўлини топа олмаган», – дейилади хабарда.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида фуқаролар соғ-саломат хавфсиз жойга олиб келиниб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Улашиш:
Шарҳлар