Зулфия мукофотига номзодларни танлаш тартиби тасдиқланди

Фото: Oliygoh.uz

Ўзбекистонда 1 ноябрь куни Зулфия номидаги мукофотни олиш мезонлари янги таҳрирда тасдиқланди, дея хабар беради Адлия вазирлиги.

Номзодлар саккиз йўналишда — фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва ижтимоий фаолият бўйича танловда иштирок этади.

Мукофот 14 дан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қизлар ва аёлларга таълим ҳамда ишдаги ютуқлари учун тақдирланади. Танлов уч босқичда амалга оширилади:

  • туман (шаҳар) босқичи — 2 сентябрдан 20 октябргача;
  • республика босқичи (Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент) — 21 октябрдан 30 ноябргача;
  • якуний босқич — 1 декабрдан 31 декабргача. Ҳар йили мукофот 28 номинант қизларга берилади, Улар диплом, кўкрак нишони ва 50 БРВ миқдоридаги пул мукофотига сазовор бўладилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.