Ўзбекистонда диний мазмундаги материалларга шарҳлар ёзиш ва уларни репост қилганлик учун қандай жазо бор
Ўзбекистонда диний фаолият ва диний мазмундаги материалларни тарқатиш устидан қатъий назорат ўрнатилган. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний ғояларни тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлар маъмурий жавобгарликка олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни
10-модда. Диний мазмундаги материаллар, уларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш
Диний таълимотлар ва шарҳларнинг догматик асосларини, тарихини, мафкурасини, турли диний эътиқодларнинг маросимларини ўтказишни акс эттирувчи, шахсларга, тарихий факт ва ҳодисаларга дин нуқтаи назаридан баҳо берувчи китоблар, брошюралар, журналлар, газеталар, варақалар, бошқа босма нашрлар, белгилар, объектлар, рамзлар, аудиовизуал асарлар (телевидение, кино ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурлари ёзувлари, мультфильмлар ва бошқалар), электрон ахборот ташувчилари (дискеталар, CD, DVD дисклар, ўрнатилган ва олинадиган хотира карталари, Интернетда жойлаштирилган материаллар ва бошқалар) диний мазмундаги материаллар ҳисобланади.
Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тарқатиш жамиятда қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келадиган, конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг бузилишига, диний асосда зўравонлик ва ўзбошимчаликка чақиришга кўмаклашувчи ғоялар ва қарашлар тарқалишининг, олдини олиш мақсадида диний экспертизанинг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.
Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Тайёрлаш ва тарқатишга қўйиладиган талаблар
Конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни бузувчи, диний асосда зўравонликка чақирувчи ғоялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудига диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий улосаси олинганидан кейин амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик
- Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш учун жарима шаклида маъмурий жавобгарлик назарда тутилади: фуқароларга – БҲМ нинг 20 бараваридан 100 бараваригача.
- мансабдор шахсларга – уларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш учун материаллар ва воситалар мусодара қилинган ҳолда – БҲМнинг 50 бараваридан 150 бараваригача.
2023 йил февралида чекишнинг зарари ҳақида ўз фикрларини билдирган видеони жойлаштирган блогер жаримага тортилди. Тафсилотларни Legalclinic.uz материалида ўқишингиз мумкин.
Шарҳлар