Ўзбекистонда ҳуқуқий маданиятни ошириш дастури жорий этилмоқда
Ўзбекистонда ҳуқуқий маданиятни ошириш дастури жорий этилмоқда. Ҳужжатда таълимни ривожлантириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлардан аҳолини хабардор қилишга қаратилган 95 та тадбир ва ташаббуслар баён этилган.
Дастурнинг асосий йўналишлари касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун стипендиялар, ётоқхоналар, таълим кредитлари, академик таътиллар ва ўқув жараёни билан боғлиқ бошқа масалаларни ўз ичига олган махсус қўлланма ишлаб чиқишдан иборат.
Мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган дастурлар, жумладан, ҳуқуқ ва қонунчилик бўйича кўрик-танловлар жорий этилмоқда.
Ҳуқуқий ислоҳотлардан аҳолининг хабардорлигини ошириш, ижтимоий масалалар (миграция, уй-жой ва ижтимоий нафақалар каби) ҳамда жиноятчиликнинг салбий оқибатларидан хабардорлигини оширишга қаратилган радио ва телекўрсатувлар ишлаб чиқиш ва эфирга узатиш режалаштирилган.
Шунингдек, “Заковат” каби интеллектуал ўйинлар, “Дўстимга китоб улашаман” каби акциялар ўтказилади.
Материал Тян Алёна томонидан тайёрланди
Шарҳлар