«Капиталбанк» миллий валютада манфаатли омонатларни таклиф этади
Cўмдаги омонатларни банкда ёки мобил илова орқали онлайн очиш мумкин, фоиз ставкалари эса 20% гача кўтарилди.
Банк омонатлари – нафақат жамғармаларни асраш, балки уларни кўпайтириш имконини берадиган ишончли усул. Бироқ бунинг учун депозитнинг тўғри параметрларини танлаш лозим. Шубҳасиз, омонат бўйича ставка депозитни танлашда эътибор қаратиш керак бўлган муҳим шарт ҳисобланади. Бу борада ҳаммаси оддий: ставка қанчалик юқори бўлса, маҳсулот шунчалик қизиқарли. Бироқ нархдан ташқари, омонат шартлари ҳам муҳим – тўлдириш, қисман ечиб олиш, муддатидан олдин чақириб олиш. “Капиталбанк” турли шартлар билан миллий валютада иккита манфаатли омонатни ишлаб чиқди.
Фоиз ставкаси йиллик 20% гача ва дастлабки минимал бадал суммаси 500 000 сўм бўлган «Капитал 25» омонати 25 ойга мўлжалланган. Фоиз ставкаси 1-ойдан 12-ойгача йиллик 20% ни, 13-ойдан 25-ойгача 18% ни ташкил қилади. Омонатни тўлдириш иккинчи чрмидан – 13-ойдан 25 ойгача кўзда тутилган. Шунингдек депозит шартларига кўра, омонатни муддатидан олдин чақиртириб олишга рухсат этилади, аммо бунда сумманинг бир қисмини ечиб олиш имконияти йўқ.
Қайишқоқ шартларга эга “Олтин куз” омонати 24 ойга мўлжалланган. Дастлабки бадалнинг минимал суммаси – 500 000 сўм. Биринчи йили фоиз ставкаси йиллик 17% ни, иккинчи йилдан бошлаб 16% ни ташкил қилади. Омонатни исталган пайтда тўлдириш ва зарур қисмини ечиб олиш имконияти депозитнинг ижобий томони ҳисобланади. Шунингдек омонатни муддатидан олдин ёпиш ҳам кўзда тутилган – банк пул маблағлари турган тўлиқ ойлар сони учун ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлайди.
Омонатларни банкда ҳам, икки дақиқа ичида Apelsin мобил иловаси ёрдамида онлайн очиш ҳам мумкин. Фоизлар ҳар ойда ёки аванс билан омонат валютасида мижоз учун қулай бўлган шаклда тўланади ёки мобил иловада кармон ҳисобига ўтказилади. “Капиталбанк”да паспорт бўлганида 16 ёшдан омонат очиш мумкин.
Депозитни очиш шартлари ҳақида батафсил +99871 200 15 15 телефони орқали ёки “Капиталбанк” расмий сайтида билиб олиш мумкин.
Шарҳлар