«Капиталбанк»дан онлайн автокредит олган илк мижозлар ўз автомобилларини қўлга олишди
3 апрель куни “Капиталбанк” автомобилларни онлайн кредитлаш хизматини ишга туширганди. Энди аризани банкка келмасдан сайтда расмийлаштириш мумкин. Ҳозир илк қарз олувчилар ўз автомобилларини қўлга олишди.
«Қарийб икки ҳафта ичида бизга 200 дан ортиқ ариза тушди. 10 киши шартнома тузиб, кредит олди ва машиналарини олиб кетишди. Яна 5 та ариза яқин кунларда маъқулланди. Барча хоҳловчилар кредитни иложи борича тезроқ олишлари учун ходимларимиз ҳар куни ўнлаб аризаларни кўриб чиқади» – дейди чакана кредитлаш департаменти директори Умиджон Хасанов.
Кредитни UzAuto Motors компаниясининг Lacetti, Nexia, Spark, Malibu, Tracker ва Trailblazer автомобилларига олиш мумкин. Кредит 30 ойгача муддатга ва йиллик 18% дан бошланадиган фоиз ставкаси остига тақдим этилади. Барча тафсилотлар ва вариантлар сайтда кўрсатилган.
Хоҳлаган киши онлайн-режимда ўзига ёққан моделни ва тахминий дастлабки бадал фоизини танлаши мумкин. Сайт автомат тарзда ойлик тўловни ҳисоблайди. Кейин қарз олувчи ариза бериши учун сайт онлайн-шаклни тўлдиришни таклиф қилади. Бунинг учун ҳужжатларнинг стандарт рўйхати керак бўлади: Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, СТИР, индивидуал жамғариб бориладиган пенсия ҳисоби дафтарчаси.
Агар ариза дастлабки маъқулловни олса, қарз олувчи билан банк вакили боғланади ва шартнома тузиш ва тўлаш бўйича барча кейинги процедуралардан ўтишга ёрдам беради.
Бутун кредит муддати давомидаги ойлик тўловларни “Капиталбанк”нинг Apelsin мобил иловаси орқали масофадан туриб амалга ошириш мумкин. Илова қарз олувчига кредитни узишнинг батафсил жадвалини ҳамда жадвал бўйича бепул узиш ёки муддатидан олдин узиш имкониятини тақдим этади.
Шарҳлар