Tashkent City: қурилиш халқаро стандартлари

Tashkent City: қурилиш халқаро стандартлари

Tashkent City ХИМнинг қурилиши қизғин давом этмоқда. Қурилиш қисмининг айрим майдончалари-Лотларда иншоатлар тикланаётган бўлса, бошқаларида пойдевор учун чуқур қазилмоқда, тупроғи мустаҳкамланмоқда.
 


Ишбилармонлик маркази халқаро стандартларга мувофиқ хорижлик  ва махаллий мутахассислар раҳбарлигида бунёд қилинмоқда. № 7 рақамли Лот лойиҳаси билан Uzgüven mimarlik турк компанияси шуғулланмоқда, иншоатнинг муҳандислик коммуникацияларини эса ушбу мамлакатнинг йирик компанияси  – Mühendis ўз назорати остига олган.

Айни пайтда объектда энг масъулиятли ва муҳим иш якунланмоқда: пойдевор тупроғини мустаҳкамлаш қурилиш жараёнининг 30% ҳисобланиб, айнан шу ишни сифатли бажарилиши иморат мустаҳкамлигини таъминлайди.

Бу майдондаги тупроқ етарли даражада зич жойлашмаганлиги учун уни мустаҳкамлаш шарт. Бунинг учун қурувчилар мамлакатимизда янги бўлган Deep Mixing технологиясини ишлатишмоқда. Улкан парма шаклидаги махсус пойнакнинг учи ерни ковлайди ва ўша заҳоти сув қуйилиб, цемент солинади. Кейин парма миксер вазифасида бу қурилиш ашёларни керакли миқдорда тупроқ билан аралаштиради. Шу тарзда тахминан беш қаватли уйга тенг 14 метр чуқурликдаги қозиқ пайдо бўлади. 

Бир ҳафта ўтгач, унинг сифатини синаш учун намуна олинади, икки ҳафтадан сўнг махсус қурилмалар ёрдамида қозиқларнинг мустаҳкамлиги текширилади. Агар олинган кўрсаткичлар меъёрга мос келмаса, тупроқ қўшимча ер ости қозиқлари билан мустаҳкамланади. Улар 6000 га яқин бўлиб, ҳар бирининг диаметри 80 см.

Амалий текширувларнинг барча босқичи якунлангач пойдевор қуйилади, сўнг архитектура лойиҳасига мувофиқ иншоаатга металл каркас кийгизилади.

№ 7-рақамли Лот миллий меъморчилик кўринишини ўзида намоён этган европа бульвари бўлиб, 6 қаватли бинолардан иборат.

Бинонинг пастки қаватида қаҳвахона, ресторанлар, савдо шаҳобчалари, таниқли брендларнинг бутиклари, юқори қаватларида эса  турар жой ва меҳмонхона мажмуалари, офислар жойлашади. Ҳар бир уйнинг ички ҳовлиси бўлиши режалаштирилиб,  деразалар ҳовлига қаратилган бўлади. Иморатларнинг фасади бульвар каби табиий тошлар билан қопланади. Қурилиш нуқтаи назаридан бу чидамли технология ҳисобланади. Тошдек мустаҳкам қурилиш материали узоқ муддатга хизмат қиладиган ташқари муҳит, хар қандай ҳарорат  ва ёнғинга бардош бера олади. Лойиҳа ва дизайнерларнинг фикрича, бинонинг бундай қопланиши европалашган қадимий ўзига хослик ва миллий меъморчилик билан уйғунлашганда лойиҳанинг серқирра ҳамда ёрқинлигини шакллантиради.

Тупроқни  мустаҳкамлаш ишлари тугатилгандан сўнг, қурилишнинг биринчи босқичи бульварнинг ички иншоатини қуришга ўтилади. Қурилишнинг иккинчи босқичи серқатнов йўлга чиқувчи иншоатнинг ташқи қисмини қуришни ўз ичига олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.