,

COVID-19 вакциналари қанча одамни ўлимдан сақлаб қолгани очиқланди

вакцина
Фото: ССВ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 га қарши вакциналар самарадорлигини билиш учун тадқиқот ўтказди. Унга кўра, бундай эмлаш воситалари Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакатларнинг қарийб 1,5 миллион аҳолисининг ҳаётини асраб қолган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати ёзяпти.

Статистикага юзланадиган бўлсак уларнинг катта қисмини 80 ёшдан ошган кексалар ташкил қилади. Қўлланилган вакциналар ушбу қатлам ўртасида ўлим даражасини 62 фоизга камайтирган бўлса, барча ёш тоифалари бўйича 57 фоизни кўрсатган.

“Пандемия бошланганидан то ҳозиргача мазкур ҳудудда жойлашган аъзо давлатларда коронавирусга чалинган 277 миллион кишининг 2,5 миллиондан ортиғи ҳаётдан кўз юмган. Агар вакциналар бўлмаганида, йўқотишлар сони 4 миллионга яқинлашган бўларди”, —  деган ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюген.

Аммо, инсоният ҳали ҳамон CОVID-19 хавфидан тўлиқ халос бўлмаганлиги боис кўплаб хасталаниш ва ўлим ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса эмланиш ҳамон долзарб масалалигини англатади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.