Диабет даволанмаса қандли диабет ривожланишига олиб келадими
Диабет бу инсон организмида углевод алмашинувининг эрта бузилиши бўлиб, нормал аҳвол ва қандли диабет ўртасидаги оралиқ ҳолат саналади. Диабет бошланиши кўпинча аломатларсиз кечиши сабабли уни ташхислаш қийинчиликларни туғдиради.
90 фоиз ҳолларда у тасодифан, яъни режавий кўрик ёки бирон касаллик мавжудлиги сабабли тайинланган лаборатория текширувлари давомида аниқланади. Шунга қарамасдан, баъзи одамларда диабет олди ҳолат умумий ҳолсизлик, меҳнат қобилиятининг пасайиши, кучли чанқоқ ҳисси, тез-тез пешобга чиқиш, кўриш қобилиятининг пасайиши, қон босимининг кўтарилиши, яраларнинг секин битиши каби қандли диабетга хос бўлган айрим аломатлар билан намоён бўлиши мумкин.
«Қандли диабет пайдо бўлиши эҳтимоли юқорилигининг асосий белгиси ҳисобланган бу ҳолат юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфининг ошиши, эркакларда тестостерон гормонининг пасайиши туфайли жинсий заифлик, аёлларда эса ҳайз кўришнинг бузилиши ва аксарият ҳолатларда бепуштликка олиб келиши мумкин», – дейилади хабарда.
Диабет олди ҳолатини ўз вақтида аниқлаш ва унинг юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олиш учун юқори хавф гуруҳида бўлган 40 ёшдан катта инсонлар ҳар йили бир маротаба қондаги қанд миқдорини аниқлаш учун тегишли таҳлилларни топшириши зарур.
Бунда қондаги қанд миқдори:
- оч қоринга меъёрда — 3,5-6,0 ммоль/л гача, диабет олди ҳолатда — 6,1 дан 7 ммоль/л гача;
- овқатланишдан 2 соат ўтгач меъёрда — 7,8 ммоль/л гача, диабет олди ҳолатда — 7,8 дан 11 ммоль/л гача бўлади.
Шарҳлар