,

Кучли хуррак бу “уйқу апноэ” синдроми аломатлари саналади

уйқу апноэ
Фото: Marie Claire

Уйқу апноэ синдроми дунё аҳолиси ўртасида кенг тарқалган касаллик бўлиб, бугунги кунда 1 миллиардан ортиқ киши ушбу хасталикка чалинган бўлиб, касаллик асосан семизлик, томоқ, бурун касалликлари туфайли келиб чиқади, деб ёзяпти ССВ матбуот хизмати.

Уйқу пайтида қаттиқ хуррак отиш, нафас сиқилиши хасталикнинг асосий белгилари ҳисобланади. Бундан ташқари, тунда уйқунинг тез-тез бузилиши туфайли ушбу хасталикка чалинган инсонлар кундузи ўзини ҳолсиз ва асабий ҳис қилади. 

“Бугунги кунда беморга аниқ ташхис қўйиш учун полисомнография (ПСГ) текшируви ўтказилиб, махсус ускуна ёрдамида инсоннинг уйқу пайтидаги физиологик кўрсаткичлари қайд этилади”,– дейилади хабарда.

Уйқу апноэ синдромини даволаш усули уни келтириб чиқарган сабабларга қараб танланади. Амалиётда асосан доимий мусбат ҳаво босимини берувчи махсус қурилма қўлланилади. Бу қурилма нафас йўлларини очиқ сақлашга ёрдам беради ва ухлаш вақтида улар тўсилиб қолишининг олдини олади.

“Уйқу апноэ синдромини ўз вақтида даволамаса, юрак-қон томир касалликлари, гипертония, диабетга чалиниш хавфи ортади, хотира ва диққат-эътибор сусаяди»,– дейилади.

Касаллик профилактикаси учун бир қанча тавсияларга риоя қилиш лозим. Хусусан, соғлом турмуш тарзи, зарарли одатлардан воз кечиш, жисмоний фаоллик уйқу апноэ синдромига чалиниш хавфини бир неча баробарга камайтиради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.