Фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўртта гуруҳга ажратилмоқда
Ўзбекитонда фуқароларни саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиш мақсадида бирламчи тизими орқали тиббий хатловдан ўтказилмоқда.
Хусусан:
1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар;
2 паст хавф гуруҳи — тез-тез касал бўлувчилар;
3 ўрта хавф гуруҳи — сурункали касалликлари бор беморлар;
4 юқори хавф гуруҳи — ўзгалар парваришига муҳтож, ётиб қолган, ногирон беморлар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги саломатлик кўрсаткичлари бўйича мазкур тўрт гуруҳга мансуб аҳоли учун маслаҳатлар берди:
- Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилиш;
- кун давомида оз-оздан 4-5 маротаба овқатланиш;
- камида 400 гр. мева ва сабзавотлар, кўкатлар истеъмол қилиш;
- таркибида ёғ, қанд ва туз миқдори кўп бўлган маҳсулотларни чеклаш;
- кечки овқатни 19:00 дан кечиктирмаслик.
Жисмоний фаоллик:
10-15 дақиқалик эрталабки бадантарбия машқларини бажариш;
кун давомида камида 30 дақиқа жисмоний машқ қилиш;
кечки сайрга чиқиш;
имкон қадар спортнинг бирор тури билан шуғулланиш.
Тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан йироқ бўлиш керак. Зарарли одатлар саломатликка путур етказади ва умрни қисқартиради.
Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда қўлларни овқатдан олдин ва кейин, кўчадан уйга кирганда ва ҳожатдан сўнг совунлаб ювиш лозим. Шунингдек, кунига 7-8 соат ухлаб, йилда бир маротаба оилавий шифокор кўригидан ўтиш зарур.
Шарҳлар