Яккасаройда фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Фото: Пресс-служба хокимията Яккасарайского района

Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан тумандаги 59-сонли оилавий поликлиника ҳамкорлигида «Муҳандислар» маҳалла гузарида тиббий кўрик ўтказилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар беряпти.

«Унда эндокринолог, травматолог, невропатолог, терапевт, кардиолог, тери-таносил, инфексалист, окулист, фтизиатр, Акушер-гинеколог, ЭКГ, УТТ (УЗИ) каби 14 та йўналишлар бўйича «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»га киритилган аҳоли малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди», – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.