Озон қатламини тиклаш йўналишлари бўйича андижон ва фарғонада медиа-тур ўтказилди

Озон қатламини тиклаш йўналишлари бўйича андижон ва фарғонада медиа-тур ўтказилди

1985 йилда Антарктика атмосфераси ҳолатини кузатиш натижалари таҳлил қилингач, Курраи заминнинг озон қатлами яхлитлигини сақлаш зарурати ҳақидаги масала жиддий тадқиқотлар олиб боришга сабаб бўлди. Олимлар совутиш агентларини ишлаб чиқарувчилари қўллайдиган таркибида хлор ва бром бўлган моддаларнинг емирувчи таъсирини исботлашга муваффақ бўлдилар. Антропоген фаолият натижасида атмосферанинг озон қатламининг сийраклашуви Қуёш радиациясининг Ерга келаётган оқимини кучайтиради, бу эса, ўз навбатида, биосфера аҳволи, инсон саломатлиги ва умуман иқлимга жуда ҳам салбий таъсир кўрсатади.



Вена конвенцияси, ундан сўнг, ҳаракатларнинг муҳим воситаси бўлган озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреал протоколининг имзоланиши глобал даражада муаммони ҳал қилиш имконини берди. Кейинчалик протоколга тўртта ўзгартиш киритилди ва улар назорат остида бўлган озонни емирувчи моддалар рўйхатини кенгайтирди, уларни ишлаб чиқариш ва истеъмолини тўхтатиш муддатлари ҳамда экспорт-импорт амалиётларини чеклаш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.



Экспертлар қайд этишича, Монреал протоколи барча амалга оширилган атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган кўп томонлама шартномалар орасида энг самарали, деб тан олинди. Озонни емирувчи моддалар истеъмолини аста-секин тўхтатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришдаги аниқ натижалар бунга гувоҳлик қилади. 



Мазкур йўналишдаги “муваффақият йўли”ни давом эттириш мақсадида Озон котибияти 2016 йилдаги Озон қатламини сақлаш Халқаро кунига бағишланган мавзули тадбирларни ягона концепция — “Озон ва иқлим: жаҳон ҳамжамияти кўмагида тикланмоқда” номи остида ўтказишни таклиф қилди. Мазкур муҳим сананинг шиори асосий ташаббусларнинг мақсад ва вазифаларини акс эттиради: «Монреал протоколи доирасида глобал исишни келтириб чиқарадиган ГФУдан фойдаланиш даражасини пасайтириш».



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1993 йилнинг май ойида Вена конвенцияси ва Монреал протоколига қўшилди, 1998 йилда Лондон ва Копенгаген тузатишларини имзолади, 2006 йилда эса протоколга Монреал ва Пекин тузатишларини ратификация қилди. 



Таъкидлаш жоизки, Республикамизда 99,95 фоиз озонни емируви моддалар фойдаланишдан тўлиқ чиқарилган, бу Монреал протоколида режалаштирилган муддатлардан анча олдин амалга оширилди. Боз устига, глобал аҳамиятга эга бўлган ташаббус Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, БМТ ТД ва Глобал экологик фонднинг “Иқтисодиёти ўтиш давридаги мамлакатлар ҳудудида озонни емирувчи моддалардан фойдаланишни жадал қисқартиришнинг бирламчи бажарилиши” қўшма лойиҳасида ўз аксини топди.  



У иккита компонентга мувофиқ амалга оширилмоқда:



Ҳудудий компонентга кўра, Ўзбекистонга Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг бошқа мамлакатлари ҳукуматлари билан илғор тажриба алмашишда кўмак берилмоқда;



Миллий даражада ГХФУни бошқаришга ёндашувлар такомиллаштирилмоқда. 



Биринчи навбатда, миллий компонент ГХФУ импортига боғлиқликни аста-секин камайтириш орқали давлат ва хусусий сектор салоҳиятини оширишга бағишланган. 

Мутахассисларнинг саъй-ҳаракати билан озонни емирувчи моддалардан фойдаланишни камайтириш бўйича жиддий натижаларга эришилди. Ҳозирги вақтда озонни емирувчи моддаларнинг умумий истеъмоли 1967,2 тоннадан 9,86 тоннагача (озонни емириш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда) ёки ГХФУ учун асосий йил бўлган 1989 йилга нисбатан  99,5 фоизга пасайтирилди.



Лекин, эришилган натижаларга қарамасдан, иш давом этмоқда. Амалга оширилаётган лойиҳа доирасида совутиш ускуналари ва ҳавони тозалаш тизимларига техник хизмат кўрсатиш амалиётлари такомиллаштирилмоқда. Мамлакат ичида тайёр ва сертификат олган мутахассислар билан таъминлаш учун салоҳият яратилмоқда, улар, шу жумладан, ҳавони мўътадиллаштириш ва совутиш техникаси секторларидаги техниклар, божхона ходимлари, экология инспекторлари, инструкторларни ва рекуперация ва рециркуляция масалалари бўйича амалиётчи-мутахассисларда тайёрлаш иштирок этадиган мураббийлар каби қатор махсус кўникмаларга эга бўлади. 



Масалан, иштирокчи корхоналарга ГХФУни чиқариб олиш ва рециркуляция қилиш бўйича замонавий ускуналар етказиб берилмоқда. Бундай чора-тадбирлар атмосферага озонни емирувчи моддаларни назорат чиқарилишини самарали камайтириш имконини беради.



Жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистондаги БМТ ТДнинг ташаббуси билан Фарғона водийси корхоналари бўйлаб марказий ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун таништирув матбуот сафари озон қатламини сақлаш ишидаги амалий чораларни қандай бажарилаётганини ёрқин намоён қилди.



Сафар дастурига киритилган корхоналар совутиш техникаси ва иқлим ускуналарини таъмирлаш, улардан фойдаланишда хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Сафар давомида журналистлар озон қатламини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича ишлар билан танишдилар.



Миллий ахборот нашрлари вакиллари, Озон қаталамини ҳимоя қилиш халқаро куни арафасида, биринчилардан бўлиб Фарғона ва Андижондаги совутиш агентларини рециркуляция қилиш ва қайта ишлатиш бўйича иккита марказда бўлишди ва маиший ва саноат совутгичлари ва ҳавони мўътадиллаштириш ускуналарига хизмат кўрсатувчи бир неча корхоналарга махсус ускуна ва асбобларни топшириш маросимининг гувоҳи бўлишди. 



Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жами бешта мана шундай Марказ ташкил этилади ҳамда мазкур ихтисосдаги 100дан ортиқ давлат ва хусусий корхоналар замонавий ускуналар ва асбоблар билан таъминланади. 



БМТ ТД ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари совутиш техникаси ва иқлим ускуналарини ишлатиш бўйича хизматларни кўрсатиш сифатини яхшилашга йўналтирилган, бу эса, атмосферага назоратсиз озонни емирувчи моддаларнинг чиқарилишини пасайтиришга олиб келиши кутилмоқда.  



Икки кунлик медиа-сафар давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, тадбиркорлар ва жамоатчиликни озон қатламининг муҳим аҳамияти, уни атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун сақлаш зарурлиги, озон қатламига хавф солувчи ва иқлимни ўзгариши олиб келувчи фаолиятнинг олдини олиш соҳасида глобал ва миллий даражада эришилган натижалардан хабардорлигини оширишда навбатдаги қадам бўлди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.