Сайёрамиз- умумий уйимиз

Сайёрамиз- умумий уйимиз

Яқинда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Гулистон шаҳрида “Глобал иқлим ўзгаришлари мавзуининг ОАВда ёритилиши масалалари” номли семинар- тренинг ўтказилди. Унда журналистлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этдилар.
Кун давомида бўлиб ўтган тренинг машғулотларида юртимиз ва Марказий Осиёдаги экологик вазият, ўзгариб бораётган иқлим ўзгаришлари, глобал ўзгаришларни олдини олиш борасида қабул қилинган халқаро ва миллий қонунчилик билимлари ўзлаштирилди.

Тан олиш зарур, сайёрамиз, унинг софлигини сақлаш муаммоларини ҳеч биримиз жиддий ўйламаймиз. Экологик маданиятни фарзандларига таълим муассасалари ўргатишини кутадиган ота-оналармиз, ҳатто! Ваҳоланки, оиладаги муҳит энг муҳим  ва биринчи дарс эканлигини тан олишимиз лозим.
Ҳовлимизга тўкилган баргларни тозалашдан эриниб яшилликни  нобуд  қиламиз. Ўз чиқиндиларимизни махсус белгиланган жойларга  олиб бориш ўрнига ён-атрофга тўкиб келамиз. Орамизда ўз уйи атрофини ташкилот ходимлари томонидан уюштириладиган ҳашар иштирокчилари тозалаб кетишига одатланган, уларни кутадиган инсонлар борлигига нима дейсиз?
 
Уволдан сақланайлик
 
Ҳамкасбимиз кўп қаватли уйига қарашли чиқиндихонадаги вазиятни айтганида, рости, дилимизни ваҳм босди. Нон бўлаклари сочилиб ётган эмиш.
“Тўқлигимиз мана шундай шўхликка ундабдида”,- дейди куюниб.
Овқат қолдиғини, нон бўлакларини чиқиндилар билан аралаштирмай алоҳида тутишга ёшларимизни қахатчилик нималигини кўрган, билган ёши катталаримизнинг вазифалари ҳисобланади.
 
“Ахлатчи” ким аслида
 
Биз яшайдиган хонадонга ҳар куни овқат қолдиқлари олгани бир аёл келади. Айримлар эътибор бермайди, ҳам. Олиб тушиб бергани эринишади. Оқибатда чиқинди қутиларида юқоридаги ҳолат юзага келади. Бизни уволдан сақланишимиз нажоткори бўлган бу  опани “ахлатчи” деб беписанд муомала қиладигналар ҳам топилиб туради. Озгина ўйлаб тўғри баҳо беришганида эди, аслида “ахлатчи”нинг ким эканлигини билиб олишарди. Афсуски, хаёлларини севимли сериалларининг навбатдаги қисми бутунлай банд этиб бўлган.
Дарвоқе, шунчалар берилиш бор экан, экологик маданият тушунчалари акс этган воқеаларни ценарийларимизга киритиш лозим кўринади.      
 
Озода МАМАДАЛИЕВА

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.